Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Ўзбекистон 26/05/2025 Сенатда БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 26 май куни Сенат Раиси Танзила Нарбаева БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Тараққиёт дастури администратори ўринбосари Хаолян Сюй билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасидаги амалдаги ҳамкорликка юқори баҳо берилди. Бугунги кунда мамлакатимизда умумий қиймати 163 млн АҚШ долларидан зиёд 43 та лойиҳа амалга оширилаётгани таъкидланди. Бу эса минтақа мамлакатлари орасида энг катта кўрсаткичлардан бири экани қайд этилди.

Мазкур лойиҳалар ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш, хотин-қизларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, давлат хизматлари сифатини яхшилаш каби муҳим йўналишларни қамраб олган.

Томонларнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат дастури доирасида шерикликни янада чуқурлаштиришга содиқлиги таъкидлаб ўтилди. Экологик барқарорликни таъминлаш, Орол инқирози оқибатларини юмшатиш, гендер тенгликни илгари суриш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш каби устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг