Валюта курслари 16/01/2026
$1 – 11969.66
UZS – -0.27%
€1 – 13927.90
UZS – -0.4%
₽1 – 152.56
UZS – -0.2%
Қидириш
Сенат томонидан “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун маъқулланди
Senat tomonidan “Davlat-xususiy sheriklik to'g'risida”gi Qonun ma'qullandi

Сенат томонидан “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Сенат томонидан “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Қонунга кўра, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бу иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этиш учун хусусий инвестицияларни жалб этиш, илғор бошқарув тажрибасини жорий этишдан иборат тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

Шунингдек, Қонун билан давлат-хусусий шериклик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари ва йўналишлари белгилаб берилади, ушбу соҳадаги ҳамкорликнинг амалга оширилиши тартиби ва талаблари тартибга солинади.

Давлат-хусусий шериклик давлат ташкилоти ва тадбиркорлик субъектининг давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлигидир.

Қонунга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР