Сенат Раиси Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашди
Сенат Раиси Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Исматулло Насридин билан учрашув ўтказди.
Учрашувда кейинги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги босқичга кўтарилганини, сиёсий мулоқот фаоллашгани, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқалар изчил кенгайиб бораётганини қайд этилди.
Суҳбат давомида парламентлараро муносабатларни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш, қўшма ташаббусларни илгари суриш ва халқаро парламент майдонида мулоқотни давом эттириш муҳим эканини таъкидланди.
Бу борада ҳудудлараро муносабатларни янада фаоллаштириш ва парламентлар юқори палаталарининг ҳамкорлиги бўйича комиссияларнинг амалий дастурларида ҳам маҳаллий Кенгашлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозимлиги қайд этилди.