Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 27/05/2025 Сенат Раиси Меросни муҳофаза қилиш халқаро альянси – ALIPH Кенгаши раиси билан учрашди

Сенат Раиси Меросни муҳофаза қилиш халқаро альянси – ALIPH Кенгаши раиси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенатида парламент юқори палатаси раҳбари Танзила Нарбаева Меросни муҳофаза қилиш халқаро альянси – ALIPH Кенгаши раиси, Франция Президентининг маслаҳатчиси Бариза Ҳиари билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Франция ўртасида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Санъат, маданиятлараро мулоқот ва тарихий-маданий меросни асраб-авайлаш борасида қўшма ташаббусларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Янги реставрация ташаббуслари, ёшлар ва волентерлар меросни асраб-авайлашга жалб қилиш дастурлари, шунингдек, мутахассисларнинг касбий даражасини оширишга қаратилган қўшма лойиҳалар орқали ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида юқори даражадаги мунтазам икки томонлама мулоқот ва алмашинувлар асосида давом этаётган парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Парламентларнинг тегишли қўмиталари ва дўстлик гуруҳлари орқали ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган маданият, санъат ва маданиятлараро мулоқот соҳасидаги шерикликни янада ривожлантириш ва ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг