Валюта курслари 11/12/2025
$1 – 12020.90
UZS – 0.15%
€1 – 13988.72
UZS – 0.01%
₽1 – 155.49
UZS – -0.76%
Қидириш
Сенат Раиси “БМТ-аёллар” тузилмасининг минтақавий директори билан учрашув ўтказди

Сенат Раиси “БМТ-аёллар” тузилмасининг минтақавий директори билан учрашув ўтказди

Сенат Раиси “БМТ-аёллар” тузилмасининг минтақавий директори билан учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева “БМТ-аёллар” тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича  минтақавий директори Бeлeн Санс Лукe билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг «БМТ-аёллар» тузилмаси билан ҳамкорлиги, шунингдек, Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича кейинги қадамлар муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Барча соҳаларда гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга ошрилиши зарур бўлган тизимли ишлар муҳокама қилинди. Жумладан суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам аёллар фаоллигини ошириш, гендер тенгликни таъминлашда фаол бўлган ташкилот ва идораларни қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр аламашилди.

Учрашув чоғида шерикликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлган Тошкент шаҳрида «БМТ-аёллар» тузилмаси офисининг очилишига юқори баҳо берилди.

БМТ Хотин-қизлар мақоми бўйича комиссиясининг 70-сессиясида иштирок этиш, шунингдек Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотида ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенгликни ривожлантиришга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга оширишга содиқлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг