Валюта курслари 31/10/2025
$1 – 12025.22
UZS – 0.29%
€1 – 13969.70
UZS – 0.07%
₽1 – 149.36
UZS – -0.9%
Қидириш
Сенат пиротехника маҳсулотларининг муомаласи тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат пиротехника маҳсулотларининг муомаласи тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат пиротехника маҳсулотларининг муомаласи тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида “Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида”ги  Қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда пиротехника буюмларини қонунга хилоф муомаласининг олдини олиш бўйича тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ масъул вазирлик ва идоралар томонидан аниқ мақсадли тадбирлар ўтказилишига қарамасдан, республика ҳудудига пиротехника воситаларини четдан ноқонуний олиб кириш ҳолатларини тўлиқ қамраб олишнинг имкони бўлмаётгани қайд этилди.

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш, шунингдек, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш чоғида мутаносибликнинг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлаш мақсадида пиротехника буюмларининг муомаласига оид чекловларни қонун даражасига олиб чиқиш зарурати юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан пиротехника буюмлари тушунчаси очиб берилмоқда. Пиротехник таркибнинг ёниши (портлаши) ёрдамида оптик, акустик, электр ва бошқа визуал эффектларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган қурилмалар пиротехника буюмлари синфига кириши, ушбу буюмларнинг хавфлилик И–В синфларига бўлиниши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, пиротехника буюмларининг эркин ва чекланган муомаласи белгилаб қўйилмоқда.

Жумладан, хавфлиликнинг И синфига кирувчи пиротехника воситалари, яъни бенгал маёқчалари, стол фонтанлари, хлопушка каби хавфли ҳудуд радиуси 0,5 метрдан ошмайдиган пиротехника буюмлари эркин муомалада бўлиши аниқ қайд этилмоқда. Мазкур синфга кирувчи пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, уларни сақлаш, фойдаланиш ва бошқа турдаги ҳаракатлар учун ҳеч қандай тақиқ бўлмайди.

Фуқаролар ва жамоат хавфсизлигига юқори хавф манбаи ҳисобланиши сабабли хавфлиликнинг ИИ синфига кирувчи пиротехника воситаларининг, яъни петардалар, очиқ майдонларда фойдаланишга мўлжалланган пиротехник фонтанлар каби хавфли ҳудуд радиуси 5 метргача бўлган пиротехника буюмларининг муомаласи фуқаролар ва юридик шахслар учун тўлиқ тақиқланмоқда.

Хавфлиликнинг ИИ–В синфларига кирувчи пиротехника буюмларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, жўнатиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Бироқ давлат иштирокидаги мудофаа саноати корхоналари томонидан ушбу буюмларни ишлаб чиқаришга, тайёрлашга, сақлашга, ташишга ва ўтказишга рухсат берилади.

Хавфлиликнинг ИИИ–В синфларига кирувчи пиротехника буюмларидан мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирлар ўтказишда, хавфлиликнинг ИИ – В синфларига кирувчи пиротехника буюмларидан саноат ва ҳарбий мақсадларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш мумкин бўлади.

Пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, ички ишлар ва божхона органлари томонидан амалга оширилиши мустаҳкамланмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда пиротехника буюмларидан ноқонуний фойдаланганлик (1851-модда) учун белгиланган маъмурий жазо чораси кучайтирилмоқда. Жумладан, ушбу турдаги қонунбузарлик учун амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдордаги жарима жазоси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача оширилмоқда.

Сенаторлар ўз чиқишларида мазкур Қонун мамлакатимизга пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш соҳасида самарали давлат назоратини ўрнатиш, улар ноқонуний айланишининг олдини олиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилганига алоҳида урғу берди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг