Валюта курслари 10/12/2025
$1 – 12003.18
UZS – 0.11%
€1 – 13987.31
UZS – 0.09%
₽1 – 156.68
UZS – -0.8%
Қидириш
Сенат бюджет жараёнини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилди

Сенат бюджет жараёнини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилди

Сенат бюджет жараёнини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг бугунги мажлисида “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама этилди.

Муҳокама давомида Қўмита аъзолари сўнгги йилларда фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш орқали бюджет маблағларини тақсимлашда шаффофликни таъминлаш, уларнинг мақсадли сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик, Бюджет ва Фуқаролик кодекслари ҳамда бошқа бир қатор қонунларга бюджет жараёнини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Жумладан, бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида бюджет ҳисоботи турлари кенгайтирилмоқда.

Шу билан бирга биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Қонунчилик палатаси қўмиталарида ҳар чорак якунида эшитиб бориш амалиёти жорий этилмоқда.

Қўмита аъзолари мазкур Қонун фуқароларни бюджет жараёнига кенг жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш, бюджет маблағларини тақсимлашда шаффофликни таъминлаш ва улардан мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтиришга қаратилганлигини алоҳида таъкидлади.

Муҳокама якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг