SEMURG INSURANCE Ўзбекистонда 24,5 млн сўм жаримага тортилди
SEMURG INSURANCE Ўзбекистонда 24,5 млн сўм жаримага тортилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва “Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 3512, 2024 йил 10 май) иловасининг 1-бўлим 1-позицияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “SEMURG INSURANCE” акциядорлик жамиятига нисбатан 24,5 млн. сўм миқдорида жарима солинди.
SEMURG INSURANCE АЖ 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, ўша йилнинг ўзида 17 турдаги ихтиёрий суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган.
Қўлланилган жарима қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва суғурта компанияси фаолияти шаффофлигини оширишга қаратилган.