Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
SEGA Ўзбекистонда ўйинлар индустрияси бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Японияга амалга оширилган ташрифи доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов SEGA SAMMY Holdings Inc. президенти ва бош ижрочи директори (Гроуп СEО) Ҳаруки Сатоми ҳамда SEGA Corp. ижрочи вице-президенти, ижрочи директори Такая Сегава билан учрашди.
Музокаралар давомида ўйинлар индустриясини ривожлантириш, рақамли технологиялар ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш йўналишларида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.