Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Саудия Арабистони 20 000 ўзбекистонлик ишчини қабул қилишга тайёр
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Захидов Саудия Арабистони Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф бин Солиҳ ал-Утайбий билан учрашди.
Учрашувда савдо-иқтисодий, гуманитар ҳамда меҳнат миграцияси соҳаларидаги ҳамкорлик натижалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Саудия томони Ўзбекистондан камида 20 минг нафар ишчи кучини жалб этиш ниятини билдирди.
Шунингдек, парвариш хизмати ва техник мутахассисларни тайёрлашга қаратилган ўқув марказларини ташкил этиш бўйича вазирлик ташаббуслари тақдим этилди.
Томонлар меҳнат ва бандлик соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.