Валюта курслари 28/11/2025
$1 – 11902.30
UZS – 0.17%
€1 – 13780.48
UZS – 0.23%
₽1 – 152.18
UZS – 0.75%
Қидириш
Sartorius AG ва Ўзбекистон биофармацевтика саноатини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Sartorius AG ва Ўзбекистон биофармацевтика саноатини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Sartorius AG ва Ўзбекистон биофармацевтика саноатини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 26 ноябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Германиянинг халқаро биотехнология компанияси - "Sartorius AG" вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Sartorius AG - биофармацевтика саноати учун асбоб-ускуналар, биопроцессинг технологиялари ва лаборатория хизматлари етказиб берадиган йирик компания ҳисобланади. Компания биореакторлар, фильтрлаш тизимлари, ҳужайра культивацияси ускуналари, лаборатория асбоблари ва сифати назорати учун инновацион ечимлар ишлаб чиқаришда жаҳоннинг етакчи брендларидан бири саналади.

Учрашувда “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерида амалга оширилаётган лойиҳалар, биотехнология йўналишларидаги имкониятлар ҳамда ҳамкорлик учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Томонлар лаборатория инфратузилмасини модернизация қилиш ва кадрлар тайёрлаш борасидаги қўшма фаолиятлар истиқболларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари фаолияти ва уларнинг салоҳияти билан танишув ўтказилди.

Учрашув якунида илмий-тадқиқот концепциясини ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлаш ва қатор амалий таклифлар устида ишлашга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг