Сариосиё туманидаги ҳолат Миллий комиссия томонидан назоратга олинди — UzDaily.uz
Валюта курслари 09/09/2025
$1 – 12439.41
UZS – -0.65%
€1 – 14583.96
UZS – -0.34%
₽1 – 151.87
UZS – -1.19%
Қидириш
Сариосиё туманидаги ҳолат Миллий комиссия томонидан назоратга олинди

Сариосиё туманидаги ҳолат Миллий комиссия томонидан назоратга олинди

Сариосиё туманидаги ҳолат Миллий комиссия томонидан назоратга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ҳокими ўринбосари маҳалла фаолларини пахта теримига мажбурлаётганлигига оид хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур масала Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия томонидан назоратга олинди. 

Ушбу ҳолат зудлик билан ўрганилади ҳамда масъулларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Миллий комиссия бу каби ҳолатларни тўлиқ қоралайди ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда ходимларнинг ўз вазифаларидан бошқа ишларга жалб этилишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўради. 

Азиз юртдошлар! Агар Сиз мажбурий тарзда бирор-бир меҳнатга жалб этиш, муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз, “1176” ҳамда “1092” рақамли “ишонч телефони”га мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ҳар бир маълумот ва мурожаат белгиланган тартибда тезкорлик билан ўрганиб чиқилади ва зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсга доир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади.

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг