Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Иқтисод 02/08/2025 Santander CIB Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиришдан манфаатдор

Santander CIB Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиришдан манфаатдор

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Акрам Алиев ва Santander Corporate & Investment Banking компаниясининг ижрочи директори Игнасио дел Позо ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Santander Corporate & Investment Banking (Santander CIB) – бу Европанинг энг йирик молиявий институтларидан бири ҳисобланган  Banco Santander гуруҳи таркибидаги инвестиция бўлимидир. Компания 1985 йилда ташкил этилган бўлиб, бош офиси Испаниянинг Мадрид шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда Santander CIB 20 дан ортиқ давлатда, жумладан, Европа, Лотин Америкаси, АҚШ ва Осиёдаги муҳим молиявий марказларда фаолият юритмоқда.

Мулоқот давомида молия соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Компания Ўзбекистонда B2B (бизнесдан бизнесга) ва G2G (давлатлараро) форматларда амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этишга катта қизиқиш билдирди. Компания раҳбарияти фикрича, ушбу ташаббуслар Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг