Санкт-Петербургда Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 23-25 апрель кунлари Санкт-Петербург (Россия Федерацияси) шаҳрида «Давлат буюртмаси» номли XX Бутунроссия форум-кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондан маҳсулотлар ҳамда етакчи россиялик ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилади.
Кўргазма доирасида экспонатлар турли тармоқларни қамраб олади, жумладан, электротехника, тўқимачилик, кимё саноати, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари. Жами 400 дан ортиқ компания — Россия ва чет элдан келган ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, машинасозлик, металлни қайта ишлаш, кончилик, радиотехника, ахборот технологиялари, робототехника ва бошқа соҳалар вакиллари иштирок этади.
Бундан ташқари, форумда Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Индонезия, БАА, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларидан халқаро делегациялар иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон компаниялари учун ушбу кўргазмада иштирок этиш бир нечта муҳим имкониятларни очиб беради: Россиянинг давлат харидлари тизимига кириш, экспорт ҳажмини ошириш, йирик чакана савдо тармоқлари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, шунингдек, узоқ муддатли саноат ва савдо кооперацияларини шакллантириш.