Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси қурилишда ҳалок бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Санкт-Петербург шаҳрида қурилиш объектида юз берган бахтсиз ҳодиса натижасида Ўзбекистон фуқароси вафот этди.
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, 2025 йил 16 сентябрь куни Сурхондарё вилоятида туғилган, 23 ёшли А.У. Амиров, жорий йил апрель ойидан буён шаҳарда бўлиб, металл конструкциялар монтажчиси сифатида ишлаб келаётган, Россия Федерацияси Олий суди ва Олий суд ҳузуридаги Суд департаменти учун мўлжалланган, Добролюбов проспекти, 14-уй манзилида жойлашган объектда монтаж ишларини бажараётганда 15 метр баландликдан йиқилиб тушди.
Марҳумнинг жасади моргга юборилди, тергов органлари текширув ишларини олиб бормоқда, шу жумладан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги ваколатхонаси марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, жасадни Ватанга юборишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда.