Валюта курслари 31/07/2025
$1 – 12591.57
UZS – 0.73%
€1 – 14545.78
UZS – 0.51%
₽1 – 153.82
UZS – 1.22%
Қидириш
Иқтисод 22/07/2025 Самарқанддан Душанбега тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилди

Самарқанддан Душанбега тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилди

(сурат: Centrum Air)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд халқаро аэропортидан Тожикистон Республикасининг пойтахти — Душанбега тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди. Янги йўналиш Air Marakanda бошқарувчи компанияси ҳамда Centrum Air авиакомпанияси ҳамкорлиги доирасида амалга оширилди.

Душанбеден келган биринчи рейсни қарши олишга бағишланган тантанали маросимда Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Қобилов Р., Тожик маданият маркази раиси Самадов Ш. ҳамда бошқа меҳмонлар иштирок этдилар.

C6246 рейси самолёти анъанага мувофиқ, аэропортда сув аркаси билан кутиб олинди. Биринчи рейс йўловчилари карнай-сурнай садолари, миллий рақсу анъанавий самарқандча самса билан тантанали кутиб олинди. Тадбирнинг авжи сифатида байрам торти кесилиб, янги йўналиш очилиши ва икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши рамзий равишда нишонланди.

Самарқанд — Душанбе йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейслар ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Самарқанд халқаро аэропортидан учиш маҳаллий вақт билан соат 07:30 га белгиланган.

Янги авиайўналишнинг очилиши Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги туристик, ишбилармонлик ва маданий алоқаларни кенгайтиришга, шунингдек, минтақанинг транспортга бўлган етиб бориш имкониятини оширишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг