Самарқанддаги Aviator савдо марказида юз берган фожиадан сўнг икки савдо марказида болалар зоналари ва фудкортлар ёпилди
Самарқанддаги Aviator савдо марказида юз берган фожиадан сўнг икки савдо марказида болалар зоналари ва фудкортлар ёпилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд шаҳридаги Aviator савдо марказида содир бўлган фожиадан кейин икки йирик савдо марказида болалар учун мўлжалланган зоналар ва фудкортлар вақтинча ёпилди.
Режали текширувлар давомида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари Makon Mall савдо марказида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганини аниқлади.
Натижада аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар болалар майдончаси, фудкорт ва қатор дўконлар жойлашган учинчи ва тўртинчи қаватлар ёпилди.
Шунга ўхшаш қоидабузарликлар Family Park савдо марказида ҳам аниқланиб, у ердаги Penta Zone болалар ўйин майдони фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Самарқанд вилояти ФВБ вакили Илҳом Боқиевнинг маълум қилишича, савдо марказларида текширувлар давом эттирилмоқда ва яқин вақт ичида улар вилоятдаги бошқа объектларни ҳам қамраб олиши мумкин.
Рейдлар бизнес-омбудсман рухсати билан ва тадбиркорларни олдиндан хабардор қилган ҳолда ўтказилмоқда.