Самарқандда “Шарқ таомлари” халқаро гастрономик фестивали бўлиб ўтди

Самарқандда “Шарқ таомлари” халқаро гастрономик фестивали бўлиб ўтди

Самарқандда “Шарқ таомлари” халқаро гастрономик фестивали бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд шаҳрида 100 нафардан ортиқ хорижий ва маҳаллий ошпазларни ўзида бирлаштирган “Шарқ таомлари” халқаро гастрономик фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда 2 кун давомида моҳир ошпазлар томонидан дунё ошхонасининг энг сара таомлари тайёрланиб, фестиваль қатнашчиларига тақдим этилди. Шунингдек, ўз касбининг устаси бўлган ошпазлар иштирокида бир қатор хорижий таом тайёрлаш борасида мастер-класслар ташкил этилди.

Фестиваль меҳмонлари турли миллий ва халқаро таомларни таътиб кўриш билан бирга, уларнинг тайёрланиш усуллари ва ўзига хос жиҳатлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. 

Фестивалнинг иккинчи куни доирасида “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида хорижий етакчи ошпазлар иштирокида халқаро конференция ўтказилди. Конференцияда шарқ дунёси миллий таомларини бутун жаҳон бўйлаб кенг тарғиб этиш ва оммалаштириш масалалари муҳокама этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг