Валюта курслари 16/01/2026
$1 – 11969.66
UZS – -0.27%
€1 – 13927.90
UZS – -0.4%
₽1 – 152.56
UZS – -0.2%
Қидириш
Самарқандда Ўзбекистон–Ироқ бизнес мулоқоти ташкил этилди

Самарқандда Ўзбекистон–Ироқ бизнес мулоқоти ташкил этилди

Самарқандда Ўзбекистон–Ироқ бизнес мулоқоти ташкил этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташқи бозорларга чиқиш, экспорт ҳажмларини ошириш ва қўшни давлатлар билан саноат кооперациясини кучайтириш бўйича қатор муҳим топшириқлар берилган эди.

Мазкур вазифалар ижроси доирасида Ироқ тадбиркорларидан иборат делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф доирасида 15 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон–Ироқ инвестиция ва бизнес форуми бўлиб ўтди.

Форум Ўзбекистон ва Ироқдан 400 нафардан ортиқ тадбиркорлар ва ишбилармон доиралар вакилларини бир жойга жамлаб, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, савдо-саноат палаталари ҳамда тармоқ бирлашмалари вакилларининг фаол иштирокида ўтди.

Мазкур форум икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги мулоқот изчил, босқичма-босқич ва амалий тус олаётганини яққол намоён этди.

Томонлар эндиликда фақат алоқаларни ўрнатиш билан чекланиб қолмасдан, аниқ савдо-иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини тасдиқладилар.

Форум доирасида тадбиркорлар ўртасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш, B2B алоқаларни ривожлантириш, бизнес-миссиялар алмашуви ҳамда кооперацион лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Форумнинг амалий натижаси сифатида B2B учрашувлар ўтказилиб, улар давомида икки мамлакат компаниялари ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари бўйича музокаралар олиб бордилар.

Шунингдек, бизнес учрашувлари якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган келишувлар ҳамда шартномалар имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР