Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Туризм 14/05/2025 Самарқандда Ўзбекистон-Қирғизистон туризм форуми бўлиб ўтди

Самарқандда Ўзбекистон-Қирғизистон туризм форуми бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 12 май куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг бешинчи мажлиси доирасида Ўзбекистон - Қирғизистон туризм форуми бўлиб ўтди.

Унинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сайёҳлик алмашинувини кенгайтириш, шунингдек, ушбу соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётгани янги сайёҳлик йўналишларини йўлга қўйиш ва маданий мулоқотни фаоллаштириш учун қулай шароит яратаётгани таъкидланди.

Форум доирасида ҳудудларнинг туризм салоҳияти, жумладан, инфратузилмаси, таклиф этилаётган хизматлар сифати, шунингдек, сайёҳларни қабул қилиш учун яратилган шароитлар ҳақида тақдимотлар ўтказилди. Истиқболли қўшма лойиҳалар, туристик маҳсулотни илгари суриш дастурлари ва туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар томонидан туризм соҳасида шерикликни янада мустаҳкамлаш нафақат иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини оширишга, балки икки халқни яқинлаштиришга, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро англашув, ишонч ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг