Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Самарқандда МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг йиғилишлари бўлиб ўтади

Самарқандда МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг йиғилишлари бўлиб ўтади

Самарқандда МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг йиғилишлари бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 16-17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси ҳамда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу мажлисларда Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон махсус хизматлари раҳбарлари иштирок этади.

Тадбирларда, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси ва МДҲга аъзо давлатлар Аксилтеррор маркази вакиллари ҳам қатнашади.

Ушбу анжуманлардан кўзланган асосий мақсад Ҳамдўстлик маконида хавфсизликни таъминлаш, шу жумладан, халқаро терроризм ва экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ахборот хавфсизлигига таҳдидлар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний халқаро айланмасига қарши курашиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Йиғилишлар давомида замонавий таҳдидлар ва ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштиришга оид кенг қамровли масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорликнинг аниқ вазифа ва йўналишларини белгилаб олишади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР