Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Туризм 04/07/2025 Самарқандда “Ипак йўлида туризм” мавзусида WTA халқаро мулоқоти бўлиб ўтди

Самарқандда “Ипак йўлида туризм” мавзусида WTA халқаро мулоқоти бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қадимий Самарқанд шаҳрида Жаҳон Туризм Альянси (WTA)нинг “Ипак йўлида туризм” мавзусидаги халқаро мулоқоти бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳамда Жаҳон Туризм Альянси томонидан, Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Хитой Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида ташкил этилди. У жаҳон туризмини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш учун муҳим платформалардан бирига айланди.

Мулоқотда БМТ Туризми Бош котиби Зураб Пололикашвили, Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, WTA раиси Чжан Сюй, шунингдек, 250 нафардан ортиқ меҳмон — расмийлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, альянс аъзолари, соҳанинг етакчи мутахассислари ва журналистлар иштирок этди.

Форум “Ипак йўли мулоқоти орқали яхшироқ келажак сари” шиори остида ўтди. У доирасида пленар сессиялар, давра суҳбатлари, B2B учрашувлар, тақдимотлар ва тематик сессиялар ташкил этилди.

Тадбирда туризм алоқаларини кенгайтириш, барқарор туризмни ривожлантириш, рақамлаштириш, ҳамда туристик хизматлар сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Алоҳида эътибор Ипак йўли мамлакатлари ўртасидаги сайёҳлик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, минтақалараро алоқаларни кучайтириш, маданий алмашинув ва экотуризм соҳасидаги қўшма ташаббусларга қаратилди.

Форумнинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатнинг Марказий Осиёда етакчи туристик йўналиш сифатидаги нуфузини янада мустаҳкамлаб, жаҳон туризм муҳокамаларидаги роли ошиб бораётганини кўрсатди.

Мулоқот якунида Ипак йўли доирасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди ҳамда туризм соҳасида қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг