Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Технологиялар 27/06/2025 Самарқандда Франциянинг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув ўтказилди

Самарқандда Франциянинг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Давлат хизмати форуми доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез билан учрашув ўтказди.

Учрашувда рақамли технологиялар, рақамлаштириш, сунъий интеллект, IТ аутсорсинг, давлат хизматларини трансформация қилиш, рақамли ечимлар масалалари муҳокама қилинди.

Вазир Ўзбекистонда рақамли ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, рақамли хизматларни кенг жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, элчи Франциядаги рақамлаштириш жараёнлари, рақамли хизматлардан фойдаланиш маданияти ва соҳадаги илғор тажрибалар ҳақида гапириб, бу йўналишда Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Учрашув чоғида IТ аутсорсинг салоҳиятини ривожлантириш, Франция элчихонаси имкониятларидан келиб чиқиб, ўзбек IТ компанияларининг Европа бозорларига чиқишига кўмаклашиш ва бошқа мамлакатларга IТ хизматларини экспорт қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, киберхавфсизлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Вазир мазкур йўналиш миллий рақамли инфратузилманинг хавфсизлигида алоҳида ўрин тутишини қайд этди ҳамда ушбу соҳада юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида махсус Сйбер Университй ташкил этилганини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар рақамли трансформация, киберхавфсизлик ва IТ экспортни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг