Самарқандда биринчи Марказий Осиё – Европа Иттифоқи форуми очилди
Самарқандда биринчи Марказий Осиё – Европа Иттифоқи форуми очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” Биринчи парламентлараро ҳамкорлик форуми ўз ишини бошлади.
Mазкур ташаббус давлатимиз раҳбари томонидан 2025 йил 4 апрель куни бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммитида илгари сурилган эди.
Халқаро мулоқотда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон парламентлари вакиллари, Европа парламенти аъзолари, экспертлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти, академик доиралар ҳамда бизнес вакиллари иштирок этмоқда.
Форум доирасида бугунги сиёсий мулоқотнинг ҳолати ва унинг келгуси истиқболлари, “яшил” трансформация, ўзаро иқтисодий боғлиқлик, рақамли макон хавфсизлиги, инклюзив бошқарув ҳамда парламент дипломатиясининг замонавий аҳамияти каби долзарб масалалар юзасидан муҳим сессиялар ўтказилади.