Самарқандда «Beeline» Wi-Fi хизмати ишга туширилди
Самарқандда «Beeline» Wi-Fi хизмати ишга туширилди

Самарқандда «Beeline» Wi-Fi хизмати ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Энг йирик алоқа оператори «Beeline» Самарқанд шаҳридаги «Т-Bone» ва «Уют» масканларида Wi-Fi ишга туширилгани ҳақида хабар беради.

Энди Самарқанддаги абонентлар тезкор Интернетнинг барча имкониятларидан соатига атига $0,99 эвазига фойдаланишлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш чоғида трафик чекланмайди.

«Beeline»нинг аввалдан тўлов тизими абонентлари Wi-Fi орқали Интернетга улана оладилар. Маблағ бевосита балансдан ечиб олинади. Wi-Fiдан фойдаланган пайтда балансдаги Мегабайтлар сарфланмайди. Тармоқ номи – Beeline Wi-Fi.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг