Самарқанд вилоятида кучли ёмғир ҳеч қандай зарар етказмади

Самарқанд вилоятида кучли ёмғир ҳеч қандай зарар етказмади

Самарқанд вилоятида кучли ёмғир ҳеч қандай зарар етказмади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 

23 мартга ўтар кечаси Самарқанд вилоятининг қатор туманларида кучли ёмғир ёғди, натижада айрим ички кўчаларда сувнинг вақтинчалик тўпланиши кузатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Жумладан, Ургут туманининг «Бунёдкор» ва «Ифтихор» маҳаллаларида, шунингдек вилоятнинг яна бир нечта аҳоли пунктларида сув босиш ҳолатлари қайд этилди.

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисми маълумотига кўра, фуқаролардан ёрдам сўраб мурожаатлар келиб тушмаган.

Қайд этилишича, кучли ёмғир турар жой уйларига зарар етказмаган, шунингдек маҳаллий аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг