Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Самарқанд вилоятида аёл йўл пиёдалар ўтиш жойида болани уриб кетиб, ҳодиса жойидан қочиб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилоятида Tracker-2 автомобилини бошқариб кетган аёл пиёдалар ўтиш жойида болани уриб кетди ва воқеа жойидан яшириниб қолди.
Ҳодиса А-378 автомобиль йўлида содир бўлган. Ҳудуд ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотига кўра, қоидани бузган ҳайдовчи аниқланган, унинг автомобили жарима майдонига жойлаштирилган, аёлнинг ўзига нисбатан эса “Йўл-транспорт ҳодисаси жойини тарк этиш” моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.
У 15 базавий қиймат миқдорида яъни 6,2 миллион сўм жаримага тортилши мумкин.
Боланинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.