Валюта курслари 05/03/2026
$1 – 12179.81
UZS – -0.25%
€1 – 14139.54
UZS – -0.22%
₽1 – 156.73
UZS – -0.51%
Қидириш
Самарқанд вилояти ҳокими Франция элчиси билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Самарқанд вилояти ҳокими Франция элчиси билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Самарқанд вилояти ҳокими Франция элчиси билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уалид Фук билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, таълим, маданият, туризм ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда элчи Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган Аллиансе франçаисе ташкилоти фаолияти ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, мазкур марказ француз тили ва маданиятини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда тил ва маданий хилма-хилликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, элчи ташкилот жойлашган бинодан фойдаланишда айрим имтиёзлар берилиши масаласида вилоят раҳбаридан кўмак сўради.

Музокаралар давомида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун малакали кадрлар тайёрлаш, хорижий олий таълим муассасаларига кириш имкониятларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Элчи Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларида биттадан мактабни француз тилига ихтисослаштирилган таълим муассасасига айлантириш таклифини илгари сурди.

Шунингдек, ҳудудлараро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, тўғридан-тўғри инвестисиялар ҳажмини ошириш бўйича таклифлар билдирилди. Олий таълим ва тиббиёт соҳаларида кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорликни кучайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Вилоят ҳокими Самарқандда хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратилганини таъкидлаб, француз компаниялари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илғор технологияларни жалб этиш ва тажриба алмашишга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдириб, амалий қадамларни белгилаб олишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг