Самарқанд ва Туркистон вилоятлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик кенгаймоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқандда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеров бошчилигидаги тадбиркорлар ва туризм соҳаси вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки вилоят ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд ва Туркистон вилоятлари тадбиркорлари ўртасида B2B учрашувлар ўтказилди. Унда туризм, меҳмонхона хўжалиги ҳамда ҳунармандчилик йўналишларида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
Мазкур учрашув икки қардош вилоят ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва туризм салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.