Самарқанд ва Малайзия савдо ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Самарқанд ва Малайзия савдо ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Самарқанд ва Малайзия савдо ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев «MATRADE» – Малайзия ташқи савдони ривожлантириш корпорацияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида корпорация раиси Реезал Мерикан Наина Мерикан билан суҳбат қилинди. Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш истиқболлари, экспортни қўллаб-қувватлаш ва маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Айниқса, халқаро кўргазмалар ва бизнес-форумлар ташкил этиш каби қўшма тадбирларни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Малайзиянинг етакчи тадбиркорлари иштирокида Тошкент ва Самарқандда кўп тармоқли савдо ва инвестициявий миссияларни ташкил этиш таклиф қилинди.

Малайзия томони ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдириб, ҳудудий компанияларни Жануби-Шарқий Осиё бозорларига олиб чиқишда кўмак беришга тайёр эканини маълум қилди.

Учрашув конструктив ва ишчан руҳда бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг