Валюта курслари 28/10/2025
$1 – 12053.46
UZS – -0.53%
€1 – 14026.61
UZS – -0.3%
₽1 – 152.43
UZS – 1.97%
Қидириш
Самарқанд шаҳрида «Юнеско боғи» ташкил этилади

Самарқанд шаҳрида «Юнеско боғи» ташкил этилади

Самарқанд шаҳрида «Юнеско боғи» ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳар Қорасув масканида 5 гектардан зиёд майдонда «ЮНEСКО боғи» барпо этилмоқда.

Самарқанд давлат ўрмон хўжалиги бошлиғи Илҳом Йиткировнинг таъкидлашича, илгари фойдаланилмаган ташландиқ ер майдони айнан шу лойиҳа учун танлаб олиниб, ҳозирда кўркам масканга айлантирилмоқда.

— Бу ҳудуд Зарафшон дарёси яқинида жойлашгани боис тупроқ намлиги юқори ва кўчатлар тез ўсади, — дейди I.Yitkirov. — Майдон чиқиндилардан тозаланиб, унумдор тупроқлар тўшалди, сув тармоғи тортилиб, томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилди. Лойиҳа доирасида Амир Темур бобомизнинг Самарқандда барпо этган тўққизта боғининг кичик намунасини яратиш кўзда тутилган. Боғда тўрт мингдан зиёд 27 турдаги манзарали дарахт ва бута кўчатлари — каштан, япон сафораси, дуб, лола дарахти, силиваписарда, атиргул, лаванда, шамшод каби ноёб ўсимликлар экилади. Шунингдек, махсус ҳордиқ масканлари, ўриндиқлар ва йўлаклар ташкил этилади.

«ЮНEСКО боғи» нафақат шаҳар аҳолиси учун янги дам олиш масканига, балки ёшлар учун экологик таълим ва табиатни асраш маданиятини шакллантириш марказига айланади. Бу ерда мактаб ва олий таълим муассасалари ўқувчилари учун амалий машғулотлар, экологик тадбирлар, кўчат экиш акциялари доимий равишда ташкил этиб борилади.

Анжуман доирасида халқаро форум иштирокчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари боғда кўчат экиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг