Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
Самарқанд Иллинойс билан бизнес ҳамкорликни ривожлантирмоқда: Америка делегацияси ташриф буюрди

Самарқанд Иллинойс билан бизнес ҳамкорликни ривожлантирмоқда: Америка делегацияси ташриф буюрди

Самарқанд Иллинойс билан бизнес ҳамкорликни ривожлантирмоқда: Америка делегацияси ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Америка Қўшма Штатларидан келган делегация билан ишбилармонлик учрашуви ўтказди. Делегацияга Иллинойс штати хазинаси назоратчиси, сиёсий арбоб Сусана Ангелина Мендоза раҳбарлик қилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, жорий йил апрель ойида Самарқанд вилояти ҳокимлиги делегацияси Иллинойс штатига ташриф буюриб, халқаро дастур доирасида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор самарали учрашувларни ўтказган эди.

Америкалик меҳмонларнинг бугунги ташрифи эса ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Томонлар бир-бирларига Самарқанд вилояти ва Иллинойс штати ҳақида батафсил маълумотлар берувчи тақдимотларни намойиш этишди. Айниқса, қадимий Самарқанд ва замонавий Чикаго шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, икки шаҳарнинг ўзаро манфаатли тажриба алмашинуви учун катта имкониятлар яратишига алоҳида эътибор қаратилди.

Америкалик делегация таркибида Чикагода кўп йиллардан буён муваффақиятли фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик ва қирғизистонлик тадбиркорлар ҳам бор эди. Улар Самарқандда бизнес фаолиятини кенгайтиришга қатъий тайёр эканликларини билдирди. Устувор йўналишлар сифатида ахборот технологиялари, логистика, замонавий қурилиш ва иқтисодиётнинг бошқа истиқболли тармоқлари қайд этилди.

Адиз Бобоев америкалик меҳмонларни Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳудуд иқтисодиётини жадал ривожлантириш ва Ўзбекистон-Америка бизнес ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳар қандай конструктив ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг