Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
"Самарқанд — Астана" йўналишида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилди

"Самарқанд — Астана" йўналишида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилди

"Самарқанд — Астана" йўналишида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд халқаро аэропортига Астана шаҳридан учган йўловчи самолёт келиб қўнди.

Биринчи авиарейс келиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Қозоғистоннинг Самарқанддаги Бош консули, "Air Marakanda" компанияси вакиллари иштирок этди.

Самарқанд халқаро аэропортида биринчи бўлиб рўйхатдан ўтган йўловчига "QAZAQ AIR" авиакомпанияси томонидан бепул авиачипта сертификати, "Air Marakanda" компанияси томонидан эса CIP-залга бепул кириш ҳуқуқи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Астанага тўғридан-тўғри рейсларнинг йўлга қўйилиши аэропортнинг халқаро маршрутлар тармоғини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам, - дейди Қозоғистоннинг Самарқанддаги Бош консули Талгат Шарипов. - Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги туристик ҳамда бизнес алоқаларини янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратади.

«Самарқанд–Астана» йўналишидаги парвозлар ҳафтасига икки марта — жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг