Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Salang довони орқали юк машиналари ҳаракати қайта очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Salang довони орқали юк ташиш қайта тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Афғонистон томони маълумотига кўра, 2025 йил 17 июндан бошлаб, Salang довони орқали Покистон ва Покистон портларига катта ҳажмли юк транспорт воситаларида ташувларни амалга ошириш қайта тикланди.
Довонда олиб бориладиган таъмирлаш ишлари юк ташувларига таъсир қилмаган ҳолда давом эттирилиши маълум қилинди.
Маълумот учун, Salang довонида таъмирлаш жараёни 2025 йил 10 июндан бошланган эди.