Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Саидов БАА ташқи ишлар вазири билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 1 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БАА Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Шайх Абдуллоҳ бин Зайд Ол Наҳаён билан самарали телефон суҳбати ўтказди.
Томонлар Яқин Шарқдаги вазиятни батафсил муҳокама қилишди. Вазир Саидов Бирлашган Араб Амирликларига бирдамлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номидан самимий ҳамдардлик сўзларини етказди.
Суҳбат давомида барча юзага келадиган муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилиш, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ҳамда халқаро ҳуқуққа тўлиқ риоя қилиш муҳимлиги таъкидланди.