Саида Мирзиёева Европa Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида ўзаро алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Алоҳида эътибор аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, таълим ташаббусларини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди.
Саида Мирзиёева, ўз навбатида, шерикликни ривожлантиришда очиқ ва конструктив ёндашувнинг аҳамиятини таъкидлаб, шундай деди:
«Жаноб Стипрайснинг минтақамизда тўплаган касбий тажрибаси ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва умумий ташаббусларни илгари суришда қўшимча туртки бўлишига ишонамиз».
Учрашув ўзаро тушуниш ва амалий натижаларга интилиш руҳида ўтди.