“Руминия-Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи билан учрашув ўтказилди
“Руминия-Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи билан учрашув ўтказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 18-ноябрь куни Истанбул шаҳрида ЙеХҲТ Парламент ассамблеясининг йиллик йиғилиши доирасида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Одилжон Маматкаримов “Руминия-Ўзбекистон” парламентлараро гуруҳининг раиси, ЙеХҲТ ПА витсе-президенти Габор Ҳаджу билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги фаолиятида ўзаро тажриба алмашиш, савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бўлиб ўтган учрашув давомида Ўзбекистон - Руминия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмларини кўпайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида икки давлат парламентлари ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда мулоқот ва учрашувлар мунтазам ўтказишга келишиб олинди.