Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошларимиз Ўзбекистонга олиб келинди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошларимиз Ўзбекистонга олиб келинди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошларимиз Ўзбекистонга олиб келинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Сибир федерал округи ҳудудида мушкул вазиятга тушиб қолган тўрт нафар ҳамюртимизга амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатлар Новосибирскнинг тегишли идоралари билан ўтказган музокаралари натижасида ватандошларимизнинг зарур ҳужжатлар олинди ва ёш болали оилани Ватанга қайтариш учун сертификатлар тайёрланди.

Юртдошларимиз Новосибирск халқаро аэропортидан "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси самолётида Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг