Россия Президенти Ўзбекистон билан иттифоқчиликнинг аҳамиятини таъкидлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия Президенти Владимир Путин 1 сентябрь — Ўзбекистон Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табригида икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик руҳида фаол ривожланаётганини қайд этди.
«Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида жадал ривожланмоқда. МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш йўлга қўйилган.», — дейилади матнда.
Путиннинг таъкидлашича, икки мамлакат барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришда давом этади. У бу жараён икки халқ манфаатларига тўла мос келиши ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида такидлади