Россия Ўзбекистондан электр ускуналари учун асосий бозор бўлиб қолмоқда
Россия Ўзбекистондан электр ускуналари учун асосий бозор бўлиб қолмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» ассоциацияси маълумотларига кўра, Ўзбекистон электр ускуналари компаниялари асосий экспорт йўналиши бўлиб қолаётган Россия бозорига экспортни фаол равишда кенгайтиришда давом этмоқда.
2026 йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари томонидан Россия Федерациясига 42,3 млн АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 0,43 млн долларга ўсишни англатади.
Экспорт таркибида кабель-сим маҳсулотлари - 24,01 млн доллар, маиший техника маҳсулотлари - 12,19 млн доллар, кучланиш қурилмалари ва бошқа турдаги электротехника маҳсулотлари - 6,01 млн долларни ташкил этди.
Маҳсулот экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсган корхоналар қаторига “Метал Просессинг Течнологй”, “Профит Сйстем Пластис”, “Тошкент Кабель Заводи”, “Течно Соммерсе”, "Виста Элестронисс Гроуп" каби корхоналар кириб, умумий экспорт ҳажмига сезиларли ҳисса қўшди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, “Алп Техно Сервис” корхонаси экспорт ҳажмини кескин ошириб, юқори ўсиш суръатларини намоён этди. Хусусан, 2025 йилнинг шу даврида корхона томонидан атиги 400 минг доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинган бўлса, 2026 йилнинг январь–февраль ойларида бу кўрсаткич 7,4 млн долларга етди.
Россия бозори кенг истеъмол ҳажми, ривожланган саноат инфратузилмаси ва шаклланган логистика йўналишлари билан Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари учун муҳим экспорт йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.