Валюта курслари 05/03/2026
$1 – 12179.81
UZS – -0.25%
€1 – 14139.54
UZS – -0.22%
₽1 – 156.73
UZS – -0.51%
Қидириш
Россия Федерациясида ота-она қарамоғисиз қолган уч нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россия Федерациясида ота-она қарамоғисиз қолган уч нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россия Федерациясида ота-она қарамоғисиз қолган уч нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Новосибирск ва Москва (Россия) шаҳарларида ота-она қарамоғисиз қолган уч нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар берди Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати.

Болалар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ётқизилиб, сўнг ота-оналарига топширилди.

Аниқлик киритилишича, вояга етмаганлар ота-онасининг яқин қариндоши томонидан берилган ишончнома асосида Россияга кетишган.

Бироқ, Россияда ишончнома қонуний кучга эга эмаслиги сабабли, болалар ота-она қарамоғисиз қолган деб тан олинган.

“Инсон” ижтимоий хизмат кўрсатиш марказларида Ўзбекистонга қайтган болалар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг