Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Россия Федерацияси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия Федерацияси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келди.
Делегация таркибида Нижний Новгород ва Омск вилоятлари, Бошқирдистон ва Красноярск ўлкаси раҳбарлари ҳам бор.
Ташриф давомида Денис Мантуров Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев билан биргаликда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг 26-йиғилишига раислик қилади.
Бундан ташқари, Россия Бош вазирининг ўринбосари Россия-Ўзбекистон бизнес форумининг ялпи мажлисида иштирок этади ва бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.