Валюта курслари 25/07/2025
$1 – 12653.48
UZS – -0.85%
€1 – 14871.64
UZS – -0.71%
₽1 – 159.75
UZS – -1.79%
Қидириш
Туризм 25/07/2025 Риштон туманида “Туризм маҳалласи” очилди

Риштон туманида “Туризм маҳалласи” очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси томонидан Фарғона вилояти Риштон туманининг Мамадали Топволдиев маҳалласига тантанали равишда “Туризм маҳалласи” мақоми берилди.

Тантанали маросимда Туризм қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, вилоят ва туман ҳокимликлари раҳбарияти, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Тадбирга Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий фахрий меҳмон сифатида таклиф этилди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда туризм соҳасига берилаётган устувор эътибор, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва туризм маҳаллалари орқали ҳудудлар иқтисодиёти ва жозибадорлигини ошириш имкониятларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Меҳмонлар “Туризм маҳалласи”да ўтказилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризм ярмаркаси, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар. Айниқса, миллий анъана ва қадриятларимиз меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг