Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Римда қишлоқда камбағалликни камайтириш масалалари муҳокама қилинди

Римда қишлоқда камбағалликни камайтириш масалалари муҳокама қилинди

Римда қишлоқда камбағалликни камайтириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рим шаҳридаги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FАО) штаб-квартирасида “Deepening International Cooperation on Poverty Reduction in Agriculture of Uzbekistan” — “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида камбғалликни қисқартириш бўйича халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш” мавзусида халқаро Сиде Эвент бўлиб ўтди. Тадбир Хитой ва Бразилия ҳукуматлари томонидан FАО кўмагида ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов иштирок этиб, мамлакатда қишлоқ жойларда камбағалликни қисқартириш, инклюзив ривожланиш ва барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Вазир таъкидлаганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳолининг даромадларини ошириш, қишлоқ ҳудудларида фаровонликни таъминлаш мақсадида комплекс чоралар амалга оширилмоқда. Натижада, қишлоқ жойларда камбағаллик даражаси пасайди, ишсизлик қисқарди, кичик фермерлар ва ёш тадбиркорлар учун ресурслардан фойдаланиш имкониятлари кенгайди.

Шу билан бирга, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда Хитойнинг барқарор қишлоқ ривожланиш тажрибасини ўрганиш, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда IFAD ва FАОнинг техник кўмагидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Иброҳим Абдурахмонов таъкидлаганидек: “Камбағалликни қисқартириш учун ягона формула йўқ. Ҳар бир мамлакат ўз шароити ва имкониятларидан келиб чиқиб, биргаликда ҳаракат қилиши лозим. Фақат халқаро ҳамжиҳатлик ва ўзаро ўрганиш орқали қишлоқ жойларда барқарор фаровонликка эришиш мумкин.”

Вазир, шунингдек, рақамли қишлоқ хўжалиги тизимини ривожлантириш, қиймат занжирларини такомиллаштириш ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ташаббусларни тақдим этди.

2030 йилга қадар қишлоқ камбағаллигини икки баробарга қисқартириш, кичик фермерлар, аёллар ва ёшлар учун инновация ва ресурсларга тенг имконият яратиш Ўзбекистоннинг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланган.

Якунда Иброҳим Абдурахмонов шундай деди: “Ўзбекистон халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда барқарор қишлоқ турмуш тарзини таъминлаш, умумий фаровонлик ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш йўлида аниқ қадамлар ташлашда давом этади.”

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг