Рейн-Рур-2025: Шукуржон Аминова Ўзбекистонга бронза олиб келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси медаллар сонини яна бир мукофот билан бойитди. Дзюдочи Шукуржон Аминова Рейн-Рурдаги Универсиадада бронза медали соҳиби бўлди.
57 килограммгача бўлган вазн тоифасида Аминова учинчи ўрин учун кечган баҳсда Италия вакиласини ишончли тарзда мағлуб этди ва пьедесталда ўрин эгаллади.
Шу тариқа, ҳозирги пайтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 3 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медали мавжуд.