Равшан Ирматов: Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрлаш вазифасини қўйган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — XDЎзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаваро олдига аниқ вазифа қўйилди: терма жамоани жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишга тайёрлаш. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциасияси (ЎФА) биринчи вице-президенти Равшан Ирматов маълум қилди.
ЎФА раҳбарияти ушбу муҳим жараёнда мутахассисга тўлиқ ишонч билдиришини таъкидлади. Жамоа ишида давомийлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида Тимур Кападзе мураббий ёрдамчиси сифатида фаолиятни давом эттиради.
У Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқишдаги тарихий муваффақиятига ҳисса қўшган барча мутахассисларга, хусусан, Среčко Катанс ва Тимур Кападзега чуқур миннатдорлик билдирди.
"Жаҳон чемпионати бу катта мусобақа уни бутун дунё томоша қилади ва футбол оммасининг нигоҳи Ўзбекистонга қаратилади. Шу сабабли турнирда муносиб иштирок этиш ва мундиал ҳавосини олиб кириш учун айнан футболчи сифатида иштирок этган мутахассисни жалб қилиш кўзда тутилган эди.", - деди Ирматов.
Унга кўра, футбол ассоциасияси раҳбарияти ва Мураббийлар кенгаши бир овоздан италиялик мутахассис Фабио Каннаваро терма жамоани жаҳон чемпионатига тайёрлаш учун мақбул танлов бўлади, деган хулосага келган.
"Каннаваро футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячиси эди, истаймизми йўқми Жаҳон чемпионатида натижа қайд этиш учун ҳимояни мустаҳкам сақлаш талаб этилади: У Жаҳон чемпиони, “Олтин тўп” соҳиби ва ўз вақтида ҳимояда ишонч, интизом ҳамда етакчилик тимсоли бўлган. Ҳимоявий ўйин услуби натижа беришини кўрдик, Биз ишонамизки, у ўзининг халқаро тажрибаси, профессионал маданияти ва тактикасидаги қатъийлик орқали миллий жамоамизга янги руҳ ва янги тизим олиб киради.", - деди АФУ биринчи вице-президенти.
Ирматов янги бош мураббий билан «2+3» келишуви имзоланганини такидлади. “Биз бу ҳамкорликни узоқ муддатли деб биламиз ва Каннаваро бошчилигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатида, ҳам жаҳон чемпионатида яхши ўйин кўрсатишига ишонамиз”, — дея қўшимча қилди у.