Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 29/06/2025 Равалпинди ва Исломобод шаҳарларида Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумлари бўлиб ўтди

Равалпинди ва Исломобод шаҳарларида Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумлари бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва юртимиз тадбиркорларидан иборат делегациянинг Покистонга амалий сафари давомида бир қатор иқтисодий тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Равалпинди ва Исломобод савдо-саноат палаталари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Покистон бизнес форумлари ўтказилди. Мазкур форумлар икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада чуқурлаштириш ва янги қўшма лойиҳаларга замин яратди.

Равалпинди Савдо-саноат палатасида ўтказилган бизнес-форумда қишлоқ хўжалиги, терини қайта ишлаш, фармацевтика, туризм, қурилиш, логистика ва савдо соҳаларида фаолият юритувчи покистонлик тадбиркор иштирок этди.

Палата раиси Шавкат Усман ўз сўзида Ўзбекистон-Покистон савдо муносабатларининг ҳолати ва Савдо-саноат палаталарининг бу жараёндаги ўрни ҳақида тўхталди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Акобир Тўхтаев ўз тақдимотида мамлакатимиздаги инвестицион муҳит, хорижий инвесторларга яратилган шароит ҳақида сўзлаб берди.

Музокаралар давомида қўшма Ўзбекистон-Покистон Савдо-саноат палатасини тузиш ва йил охиригача соҳавий делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.

Исломобод Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган бизнес-форумда сўзга чиққан палата раиси Насир Курейши икки давлат ишбилармонлари ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

Ўзбекистон тадбиркорлари томонидан мамлакатдаги шароитлар, қўшма лойиҳалар учун имкониятлар ва рақамли савдо соҳасидаги истиқболлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Форумлар доирасида ўтказилган В2В учрашувларда тўқимачилик, фармацевтика, тери ва жунни қайта ишлаш соҳаларида қўшма лойиҳалар бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Шунингдек, Исломобод Савдо-саноат палатаси аъзоларидан иборат делегациянинг жорий йил Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё, Сирдарё ва Бухоро вилоятларига бизнес-миссияларини уюштириш тўғрисида ҳам аҳдлашиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР