Валюта курслари 08/10/2025
$1 – 12038.68
UZS – 0.13%
€1 – 14044.32
UZS – 0.13%
₽1 – 146.62
UZS – 1.29%
Қидириш
Расмий статистикани тайёрловчиларнинг статистика услубиётлари аудитдан ўтказилади

Расмий статистикани тайёрловчиларнинг статистика услубиётлари аудитдан ўтказилади

Расмий статистикани тайёрловчиларнинг статистика услубиётлари аудитдан ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Расмий статистикани тайёрловчиларнинг статистика услубиётларини аудитдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, статистика услубиётлари Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан аудитдан ўтказилади.

Тайёрловчининг статистика услубиётларини аудитдан ўтказиш Миллий статистика қўмитаси томонидан статистикани ишлаб чиқувчилар билан келишган ҳолда ҳар йили тасдиқланадиган режа-жадвалга асосан ташкил этилади.

Бунда тайёрловчида статистика услубиётларини аудитдан ўтказиш беш йилда камида бир марта ўтказилади.

Қуйидагилар аудитнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

фойдаланилаётган статистика услубиётларининг халқаро тавсияларга мувофиқлиги юзасидан баҳолаш;

тайёрланаётган ва эълон қилинаётган статистика маълумотларининг фойдаланилаётган статистика услубиётларига мослигини аниқлаш;

аниқланган камчиликларни бартараф этишга, статистика услубиётларини ва статистика маълумотларини тайёрлаш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш.

Миллий статистика қўмитаси ҳар йили 1 декабрга қадар тайёрловчининг статистика услубиётларини аудитдан ўтказиш бўйича келгуси йил учун аудит ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг