Валюта курслари 06/10/2025
$1 – 12060.48
UZS – -0.32%
€1 – 14156.59
UZS – -0.47%
₽1 – 146.97
UZS – -1.3%
Қидириш
Расман: Фабио Каннаваро — Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи

Расман: Фабио Каннаваро — Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи

Расман: Фабио Каннаваро — Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон футбол ассотсиацияси жаҳон миқёсида тан олинган италиялик мутахассис Фабио Каннаваро билан расман шартнома имзолади. У уч бор жаҳон чемпионатида қатнашган ва 2006 йилги мусобақада ғолиб чиққан, замонавий футболнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилган.

Ассоциация маълумотларига кўра, Каннаваро миллий терма жамоани АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

Италиялик мутахассиснинг мураббийлар штаби таркибига тажрибали мутахассислар киритилган. Улардан Аудженнио Альбарелла бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритади — у аввал Япония терма жамоаси ҳамда «Ювентус», «Удинезе» ва «Динамо Загреб» клубларида ишлаган.

Франческо Тройзе футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги учун масъул бўлади. Унинг фаолиятида «Беневенто», «Удинезе» ва «Динамо Загреб» клубларида иш тажрибаси мавжуд.

Дарвозабонлар мураббийи вазифасини Антонио Кименти бажаради — у илгари Италия ёшлар терма жамоаси ҳамда «Сампдория» ва «Спал» клубларида ишлаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг