Валюта курслари 04/08/2025
$1 – 12725.16
UZS – 0.26%
€1 – 14507.95
UZS – -0.02%
₽1 – 158.65
UZS – 0.13%
Қидириш
Молия 04/08/2025 Рақобатни ривожлантириш қўмитаси «TBC Bank Group PLC» ва «Shoppe Group» ўртасидаги битимни маъқуллади

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси «TBC Bank Group PLC» ва «Shoppe Group» ўртасидаги битимни маъқуллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси томонидан “TBC Bank” компаниялар гуруҳига тегишли бўлган Буюк Британияда рўйхатдан ўтган “TBC Bank Group PLC” компанияси томонидан “Billz” платформасига эгалик қилувчи “Shoppe Group” МЧЖ ХКнинг 46,67 фоиз улушларини сотиб олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.

“TBC Bank Group PLC” компанияси – ҳолдинг компаниялари фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот.

“Shoppe Group” МЧЖ ХК “Billz” савдо белгиси остида булутли технологиялар асосида савдо ва товарлар ҳисобини юритиш, бошқариш, электрон тижорат воситалари ёрдамида онлайн хизматлар кўрсатиш бўйича рақамли платформа оператори ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, “TBC Bank Group PLC” компаниясига билвосита “TBC bank” АТБ ва онлайн тўлов тизимлари хизматини кўрсатувчи “Payme” АЖ рақамли платформасига эгалик қилади.

Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимга олдиндан розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, мазкур битим юзасидан рақобатни таъминлашга қаратилган қуйидаги талаблар қўйилди:

“Billz” платформасининг ҳозирги ва келгусидаги фойдаланувчилари, жумладан бир вақтнинг ўзида “TBC Bank” АТБ ва “Payme” АЖ билан рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун хизматдан фойдаланиш шартларига бир томонлама ва асосланмаган тарзда тарзда таъсир кўрсатишга йўл қўймаслик;

шунингдек, “Billz” платформаси орқали тўпланувчи ёки қайта ишланувчи маълумотлардан фойдаланишда “TBC Bank” АТБ ва “Payme” АЖ билан рақобатда бўлган тижорат ташкилотларининг мижозларига оид ҳамда истеъмолчиларнинг шахсий ёки тижорат маълумотларини рақобатни чеклаш ёки “TBC Bank” АТБ ва “Payme” АЖнинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар қандай шаклда фойдаланмаслик ёки ошкор қилмаслик чораларини таъминлаш;

Қўмита, шунингдек, «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 19-банди талабларига қатъий риоя этиш зарурлигини эслатди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг